Халқаро Қизил Хоч ташкилоти раҳбари Якоб Келленбергер Исроил армияси ҳужумидан кейин қуршовда қолган Ливан жанубига қатнов ўрнатиш жуда муҳим эканини айтди.

Исроил ҳужуми оқибатида Тир шаҳаридаги иккита кўприк бузилган. Келленбергер мазкур шаҳарга сафари чоғида шундай баёнот берди: “Фақатгина Жанубий Ливаннинг ўзида 100 минг аҳоли уруш ҳаракатларидан азият чекмоқда. Мен шундай шароитда тинч аҳолига зарурий бўлган нарсаларни етказиб берш керак деб ўйлайман ва бунинг иложи бор”, – деди Халқаро Қизил Хоч ташкилоти раҳбари.