Басескунинг бугун мартабали Ироқ расмийлари билан учрашиши ва Руминия ширкатларини Ироқни тиклаш амалиётига жалб этиш масаласини мухокама этиши кутилмоқда. Шунингдек, Бухарест раҳбари Ироқдаги АҚШ ҳарбий кучлари қўмондони Генерал Жорж Каси билан ҳам учрашади. Ҳозирда Ироқда 900 аскарлик румин қўшини жойлаштирилган.