Газетада Фидел Кастронинг жарроҳликдан кейинги илк сурати ҳам берилди. Спорт кийимида каравотда ўтирган Кастро телефон гўшагани тутган ҳолда суратга тушган. Бир қўлида эса “Коммунист ёшлар” газетасининг шанба кунги сонини ушлаб турибди.
Боливия президенти Эво Моралес Фидел Кастронинг 80 ёшлиги муносабати билан чиқиш қилиб, жумладан, у ҳақда шундай деди:
“Фидел – инсоният ҳимояси тимсоли, умуман ҳаёт, бирлик ва тенглик тимсолидир. У ҳам худди Че Гевара каби ёшларни руҳлантиради. Сиз коллективлик, биродарлик, тенглик ҳақида, соғлиқни сақлаш ва таълим муаммоларини ҳал этиш ҳақида ўйлаганингизда, билингки, сиз Фидел ҳақида ўйлаётган бўласиз”, - деди Боливия президенти Эво Моралес.