Мамлакатда максимал чоралари кўришни тақозо қилувчи энг юқори даражали хавфсизлик ҳолати – 10 август куни – Британия махсус хизматлари мамлакатдан АҚШга учувчи самолётларни портлатишни кўзлаган террор битимини фош этганидан сўнг жорий этилган эди.
Шу тариқа террорчилик актларининг олди олинди, 20 дан ортиқ одам эса ҳибсга олинди. Бу ҳақда Британия Ички ишлар вазири Жон Рейд шуларни маълум қилди:
“Кутилаётган хавф даражасининг пасайтирилгани – хавфнинг ўтиб кетганидан дарак бермайди. Одамлар қаерлардадир яна бошқа экстремистлар қолган, балки улар Британияга бошқа ҳужумларни кўзлаётган бўлиши мумкинлигини назарда тутиши керак. Шу боис ҳам хавфсизликни сақлашга доир бир қатор чора-тадбирларни бекор қилмадик”, - деди Британия Ички ишлар вазири.
Якшанба куни “Бритиш эйрвейз” ҳаво компаниясининг Нью Йоркка йўл олган самолёти ярим йўлдан Лондонга қайтди. Парвоз вақтида самолёт бортида уяли телефон жиринглаган. 200 дан ортиқ йўловчидан ҳеч бири уяли телефон борлигини тан олмаган. Боиси, 10 августдан бошлаб, ҳаво лайнерларига уяли телефон аппаратларини олиб кириш таъқиқланган.
Парвоз учун хавф солмаган бу телефон аппарати кейинроқ топилди.