Қозоғистоннинг атроф-муҳитни сақлаш вазири Нурлан Исҳоқов атроф-муҳитни сақлаш ҳақидаги қонун талабларини бажармаса, “Тенгизшевройл” қўшма корхонасини судга бериши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

У АҚШ ва Қозоғистон ҳукумати бирга тузган “Тенгизшевройл” қўшма корхонасини атроф-муҳитни олтингугурт билан ифлослантираётганликда айблади. “Тенгизшевройл” Қозоғистоннинг Отров вилоятидаги “Тенгиз” нефть ҳавзасидан нефть қазиб чиқариш ва уни хорижга экспорт қилиш билан шуғулланади.