Россиянинг “Евроцемент” ширкати цемент ишлаб чиқариш бўйича Ўзбекистонда иккинчи ўринда бўлган “Охангаронцемент” заводининг 75 фоиз акциясини сотиб олди.

“Vesti.Uz” интернет сайти хабарига кўра, “Охангаронцемент” заводининг 75 фоиз акцияси ҳозирга қадар қароргоҳи Швецарияда жойлашган “Zeromax GmbH” ширкатига тегишли бўлган. Ўзбекистондаги давлатга қарашли ахборот воситаларига кўра, заводнинг қолган акцияси ишчилар ва майда хиссадорларга тегишли.