Тадқиқотчилар ўрта ва катта ёшдаги қаҳвага унчалик ружу қўймаган кишиларда ичимликни ичгандан кейин бир соат давомида юрак ҳуружи хавфи ошишини аниқлади. Қизиғи шундаки, қаҳвани кўп миқдорда истеъмол қилувчиларда касаллик хавфи ошмаслиги аниқланди. Шифокорлар буни қаҳва ишқибозларининг организми кофеинга чидамли бўлиб қолгани билан изоҳлашмоқда.