АҚШ Давлат котибининг Африка мамлакатлари бўйича ёрдамчиси Жендайи Фрезер хоним жума куни Суданга жўнаб кетишини маълум қилди. Сафар чоғида Вашингтон мулозими Судан Президенти Умар Ҳасан ал-Башар билан учрашиб Дарфурда рўй бераётган геноцидга чек қўйиш мақсадида, у ерга зудлик билан БМТ тинчликпарвар қўшинларини киритиш лозимлигини муҳокама қилади.
Мухбирлар билан мулоқот чоғида Фрезер хоним “Дарфур мудҳиш фалокат ёқасига келиб қолган”, - деди.
Мухбирлар билан мулоқот чоғида Фрезер хоним “Дарфур мудҳиш фалокат ёқасига келиб қолган”, - деди.