Туркиянинг Анталия шаҳридаги дам олиш маскани олдида бомба портлаши оқибатида Исроил¸ Германия¸ Эрон ва Россия фуқаролари жароҳат олди.

Душанба куни кечқурун юз берган портлаш оқибатида камида 3 киши нобуд бўлди¸ 20 дан ортиқ одам жароҳатланди.
Якшанба куни Туркиянинг Ўрта ер денгизи бўйида жойлашган Мармарис курортида юз берган учта портлашда камида 20 киши жароҳат олгани хабар қилинган эди.
Шунингдек¸ Туркиянинг “Анатолия” ахборот агентлиги якшанба куни Истамбулда ҳам юз берган портлашда 6 киши жароҳат олганини маълум қилган эди.