Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида жорий йил май ойида Қирғизистон ва Тожикистон чегара постларига қуролли ҳужум қилганликда айбланган олти шахс устидан бошланган маҳкама 4 сентябрга қолдирилди.

Судланувчилар фаолияти таъқиқланган “Хизб-ут-Тахрир” ва “Ўзбекистон исломий ҳаракати” радикал гуруҳларига аъзоликда гумон қилинган. Улардан бири Дилнозахон Нишонбоева исмли аёл. Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот органи расмийларига кўра, 12 май кунги қуролли ҳужумга алоқадорликда гумон қилинган яна тўққиз шахс қидирилмоқда.