Бош қароргоҳи АҚШда жойлашган мазкур ноҳукумат ташкилотининг мақсади ўзбекистонлик ва америкалик олимлар ўртасида алоқалар ўрнатишда ёрдам беришдан иборат. “Press-uz.info” интернет сайти хабарига кўра, Ўзбекистон Адлия вазирлиги мурожаати асосида бошланган маҳкамада Америка ташкилоти вакиллари маҳаллий мусулмонлар ва православ насронийларни ўз динларига тарғиб қилганликда айбланган.