Москвапараст Чеченистон ҳукумати президенти Алу Алханов республика номини ўзгартириш ҳаракатида.

Алхановнинг “Интерфакс” ахборот агентлигига айтишича, Чеченистон номи кўпчиликда салбий фикр уйғотаётгани боис Матбуот ва ахборот вазирига мутахассислар ва жамоа ташкилотлари вакиллари билан учрашиб, республикага янги ном топиш вазифасини топширган. Алханов фикрича, Чеченистонни “Нохчиин республикаси” деб аташ ҳам мумкин.