Тожикистон Марказий сайлов комиссияси президентлик сайлови 16 сентябрда бошланишини расман эълон қилди.

Президентликка даъвогар ҳар бир номзодга сайлов кампанияси олиб бориши учун давлат хазинасидан бир минг АҚШ доллари миқдорида маблағ берилади. Марказий сайлов комиссияси президентлик сайловли кампанияси учун ҳаражатлар 30 минг долларидан ошмаслиги керакигини айтди. Кўпчилик, иқтидордаги президент Имомали Раҳмонов 6 ноябрда ўтказиладиган сайловда пешқадам бўлишини айтмоқда.