Покистон президенти Парвиз Мушаррафнинг чоршанба куни Афғонистонга сафар қилиши кутилмоқда.

Кобул раҳбари Ҳамид Карзай билан бўлажак сўзлашувларда Мушарраф минтақадаги хавфсизлик масаласини мухокама этишни режалаган. Афғонистон Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, Мушарраф бошлиқ Покистон делегацияси Афғонистонда икки кун бўлади ва бу ташрифнинг икки давлат муносабатлари ривожида муҳим қадам бўлишига умид қилинмоқда.