Ташрифнинг биринчи кунида Мушарраф Ал-Қайда террорчилари, Толибон ва унинг таъбири билан айтганда, жамиятнинг “толибонлашишига” қарши курашда Афғонистон билан ҳамкорлик қилишга ваъда берди.
Президент Мушарраф икки мамлакат “террорчилик ва экстремизм иллатига” қарши курашишда ҳамкорлик қилишлари лозимлигини таъкидлади.
Афғонистон ва Покистон ҳукуматлари бир-бирларини икки мамлакат ўртасидаги чегараларда хавфсизликни таъминлаш борасида етарли чора кўрмаганликда айблаб келган.