Венесуэлла Президенти Уго Чавез Беларус Президенти Александр Лукашенка билан бирдам эканини изҳор этди.

Унинг таъкидлашича, Вашингтон иккала президентни “диктатор”, деб аташига сабаб уларнинг Америка империализмига қарши курашишидир. Чавез бу сўзларни Каракасга ташриф буюрган Беларус ҳукумати расмийларини қабул қилаётиб айтди. Июл ойида Беларусга борган Чавез, Лукашенканинг авторитар тизими ўз мамлакати учун модел бўла олишини таъкидлаган.