Россияда кимёвий қуролларни йўқ қиладиган учинчи завод ишга туширилди.

Бу завод Москвадан 725 километр шимоли-шарқда жойлашган собиқ кимё заводи, ҳозирда Россия кимёвий қуролларининг 17 фоиздан кўпроғи сақланаётган жойда ишга фаолият бошлади. Россия ҳукумати 2007 йил апрел ойига қадар ўзининг 20 фоиз кимёвий қуролларини тугатиш бўйича халқаро мажбуриятини ўз вақтида бажаришга ҳаракат қилмоқда.