Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Алмати шаҳри яқинига қурилган мамлакатдаги энг катта Ахборот-технологиялар паркини тантанали равишда очди.
Ташкилотчилар “Алатау” ахборот-технологиялар шаҳар парки дунёнинг юқори технологиялар бизнесини Қозоғистонга жалб қилиши ва у бутун Марказий Осиёдаги “интеллектуал марказ”га айланишига умид қилмоқдалар.