Аннан БМТ хомийлигида ўтказилган донор давлатлар конференциясида душанба куни шундай баёнот берди:
“Агар ҳозирги қарама-қаршилик ва зўравонликлар узоқроқ давом этса, Ироқ давлатининг парчаланиб кетиш хавфи бор. Бу эса фуқаролар уруши авжига чиққан пайтда амалга ошиши мумкин”, – деди К.Аннан.
Душанба куни Бағдод яқинидаги Тал Афар ва Рамадида уюштирилган худкуш ҳужумлар оқибатида 35 одам нобуд бўлди, ўнлаб ироқлик яраланди.
Айни пайтда, Бош вазир Нурий ал-Маликий Ироқ ҳукумати қўшинлари Дҳи Қар вилояти назоратини ўз қўлига олишга тайёр эканини билдирди.