АҚШнинг "Атлантис" фазо кемаси Флорида штатидаги "Кеннеди" фазо марказига қўнди.

Олти кишидан иборат экипаж Халқаро фазо станциясидаги 12 кунлик қурилиш ишларини муваффақиятли якунлади. 2003 йилда “Колумбия” фазо кемаси халокатга учраганидан бери бундай миссия биринчи марта амалга оширилди. Флорида штатида об-ҳаво ёмон бўлгани ва фазода номаълум бир нарса учиб юргани аниқланганидан кейин “Атлантис” кемаси белгиланган муддатдан бир кун кейин Ерга қўнди.