Ироқ бўйлаб уюштирилган ҳужумлар оқибатида 30дан ортиқ одам нобуд бўлди.

Қурборларнинг аксарияти Ироқ хавфсизлик кучлари ходимлари экани айтилмоқда.
Айни пайтда, АҚШ ва Ироқ ҳарбийлари радикал шиа уламоси Муқтадо ас-Садрнинг икки нафар ёрдамчисини Нажаф шаҳрида ўтказилган рейд давомида қўлга олди.
Шунингдек, Ироқ ҳукумати қўшинлари АҚШ етакчилигидаги коалиция кучларидан Дхи Қар вилояти назоратини қабул қилиб олди.