Европа Иттифоқи Индонезия ҳукуматини ўлим жазосини ижро этишни тўхтатиш ва жазонинг бу турини тақиқлашга чақирди.

Ҳозир ЕИ раиси вазифасини бажараётган Финляндия Индонезиянинг Сулавеси вилоятида уч насроний ўлим жазосига ҳукм қилиниб, жазо ижро этилганидан афсусланиш билдирди. Улар олти йил олдин мусулмонларга қарши уюштирилган ҳужумга бошчилик қилишда айбдор топилган.
Ўша ҳужумда 70 мусулмон ўлдирилган эди. Уч насроний қатл этилгани учун Индонезиянинг насронийлар яшайдиган айрим минтақаларида исёнлар содир бўлди.