АҚШ президенти Жорж Буш АҚШ ва дунё мусулмонларини муборак Рамазон ойи бошланиши билан табриклади.

Саудия Арабистони ва Форс кўрфазида жойлашган бошқа давлатлар якшанбага ўтар кечаси Рамазон ойи бошланишини эълон қилган. Мисрда Рамазон 24 сентябрь куни бошланади. Дунёнинг турли минтақаларида жойлашган давлатларда Рамазон янги ой кўринишига қараб бошланади.