Рим Папаси Бенедикт XVI мусулмон мамлакатлари дипломатлари ва мусулмон жамоатчилиги етакчилари билан учрашадиган бўлди.

Ватикан тарқатган маълумотга кўра, учрашув Рим католик черкови етакчисининг ташаббуси билан душанба куни бўлиб ўтади. У билан учрашиш учун Эрон, Туркия ва Марокаш дин пешволари Рим Папасининг Гандофолдаги ёзги қароргоҳига боради.