Швейцарияда аҳоли муҳожирлик ва бошпана беришнинг янги тартиби тўғрисидаги янги қонунчилик борасида ўз фикрини билдириши учун референдум ўтказилди.

Янги қонунчиликка мувофиқ, бошпана сўраган шахслар ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжат тақдим қилиши лозим. Бундай ҳужжати бўлмаган шахслар эса мамлакатдан чиқариб юборилади. Шунингдек, ижтимоий сабабларга кўра бошпана сўраганлар сўрови ҳам рад этилади. Бошпана бериш рад этилган шахсларга моддий ёрдам ҳам кўрсатилмайди.
Дастлабки маълумотларга кўра, швейцарияликларнинг аксари янги қонунларни қўллаб овоз берган. Бироқ бу лойиҳалар БМТ ва ҳуқуқ ташкилотлари томонидан кескин танқид қилинди.