Қоҳира расмийлари учта хорижий нашрнинг Исломга қарши мақолалар чоп этилган сонларини сотишни таъқиқлади.

Мисрнинг расмий “MENA“ ахборот агентлиги хабарига кўра, Ахборот вазири Анас ал-Фиқи буйруғига кўра, Францияда чиқадиган “Le Figaro” газетасининг 19 сентябр кунги сони, Германиядаги "Frankfurter Allgemeine Zeitung” газетасининг 16 сентябр кунги сони ва Британияда чоп этиладиган “Guardian” ҳафталигининг 14-сонларини Мисрга олиб кириш ва сотиш таъқиқланган.