Эроннинг Атом энергияси агентлиги раҳбари Ғуломриза Оғазоданинг душанба куни Москвага бориши кутилмоқда.

Россиянинг Атом энергияси агентлиги маълумотига кўра, Оғозода ва “Росатом” ташкилоти раҳбари Сергей Кириенко ўртасида бўладиган сўзлашув чоғида фақат бир мавзу, яъни, Эроннинг Бушеҳр шаҳри яқинидаги атом станцияси қурилишини тугатиш масаласи кўрилади. Россиялик мутахассислар ёрдамида қураётган мазкур атом станцияси Эроннинг мунозарали уранни бойитиш дастурига алоқадор эмас.