Эрон АҚШ устидан халқаро валюта фондига шикоят аризаси ëзди.

АҚШ тарафидан Эрон давлат банкларидан бирининг қора рўйхатга тиркалиши бунга сабаб бўлди.
Эрон ТВсида чиқиш қилган Эрон МБ раиси Иброҳим Шайбоний бу санкцияни сиëсий тадбир деб атади.
Куни кеча расмий Вашингтон АҚШ банкларига Эроннинг Садерат банки билан алоқаларни тақиқлаш ҳақида буйруқ берди. Вашингтонга кўра Садерат банки Ливандаги Ҳизбуллоҳ гуруҳини молиялаш билан шуғулланади.