Ироқ шиалари бугун муқаддас рамазон бошланганини маълум қилишди.

Рамазони шариф бошлангани ҳақида Ироқ шиалари олий руҳонийси Оëтулло Али Систоний билдирди.
Ироқдаги суннийлар рамазонни шанбадан бошлашган эди.
Ироқ Бош вазири Нури Ал-Маликиийнинг ўтиниб сўрашига қарамасдан мамлакатда тажовуз тўлқинлари рамазон пайтида ҳам тўхтамаяпти.
Фақат якшанба кунининг ўзида Ироқда 20 киши тажовуз қурбони бўлди.