Кодори дарасида Абхазиянинг қувғиндаги ҳукумати жойлашадиган маъмурий марказнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда Грузия президенти Михаил Саакашвили ҳамда мамлакат ҳукуматининг бошқа вакиллари қатнашди.
Грузия ҳукумати қарорига кўра,
Кодори дараси бугундан эътиборан Юқори Абхазия, деб аталадиган бўлди.
Грузиядан мустақиллигини эълон қилган, лекин бошқа давлатлар мустақил давлат сифатида тан олмаган Абхазия республикаси раҳбари Сергей Багапш Саакашвилини минтақадаги вазиятни издан чиқаришга уринаётганликда айблади.