28 сентябрь куни ўзбек-қирғиз чегарасида яна можаро юз берди. Қирғизистон чегарачиси Ўзбекистон ҳудудига ўтиб, Ўзбекистон фуқаросига қурол ўқталгани учун ҳибсга олингани хабар қилиняпти.
“Press-uz.info” сайтининг Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ҳузуридаги Давлат чегараларини қўриқлаш қўмитаси матбуот хизматига таяниб ёзишича, 28 сентябрь тун ярмида Ўзбекистон ҳудудига ўтиб олган қирғиз чегара қўшини оддий аскари Тўхтамамбетов роса безорилик қилган. Ўзбек чегарачилари уни қайтаришга уринганда эса ҳатто ҳавога икки марта ўқ узган. Шундан сўнггина ўзбек чегарачилари уни қуролсизлантириш ва Пахтаобод тумани ички ишлар бўлимига олиб боришга мажбур бўлган.
Ўзбекистон МХХдан фарқли ўлароқ, Қирғизистон томони воқеа ҳақида аниқроқ тафсилотларни билдиришга рози бўлди.
“Мен ҳозиргина Ўзбекистон чегара қўшинлари штаби раҳбари билан гаплашдим. Қирғиз аскари Тўхтамамбетов тунда адашиб қолган ва чегара устидаги қишлоқ оралаб Ўзбекистон томонга 5-10 метр кириб кетган. У ерда эса уни милиция ушлаган, сўроқ қилган ва мана бугун соат 3 да уни Бекобод пости орқали ўзимизга топширишади. Бу ерда ҳеч қанақа низо йўқ. Аскар маст ҳам бўлмаган. У ердаги чегара чизиғи уйлар оралаб ўтади. Исталган одам адашиши мумкин”, - деди Қирғизистон Давлат чегараларини қўриқлаш хизмати раҳбари ўринбосари генерал Абдужалил Жамолов.
Дарҳақиқат, бу ҳудудларда айнан чегара чизиғи устида қолган қишлоқлар бор. Қизиғи шундаки, кўчанинг бир тарафида ёнма-ён турган икки уйнинг бирида Ўзбекистон фуқаролари, бошқасида эса Қирғизистон фуқаролари яшайди. Қирғизистон генерали 28 сентябрь тунидаги ҳодисанинг юзага келишида шунга урғу берди.
“Озодлик” мухбири генерал А.Жамоловдан 26 сентябрь куни “Соқолди” чегара постида юз берган воқеада Ўзбекистон томони ўз фуқаролари айбини тан олгани тўғрисидаги хабарга ҳам ойдинлик киритишини сўради.
Эслатиш ўтамиз, 26 сентябрь куни Ўзбекистоннинг Андижон ва Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятлари туташган “Соқолди” чегара пунктида 15 га яқин ўзбекистонлик чўпон подани ҳайдаб Қирғизистон ҳудудига ўтиб қолган ва қирғиз чегарачилари уларни қайтараётган вақтда низо кўтарилган эди.
Баъзи ахборот воситаларида Ўзбекистон томони бу воқеада айб ўз фуқароларидан ўтганини тан олгани ва бу ҳақда Қирғизистон томонига расмий билдирув йўллагани ҳақида хабар тарқалди.
Аммо А.Жамоловга бу борада Ўзбекистон томонидан якуний жавоб ҳали олинмаганини маълум қилди.
“Тўғри, улар бизнинг ҳудудимизга ноқонуний ўтганини тан олган. Бироқ ҳодиса юзасидан ҳали якуний жавоб берилгани йўқ. Яъни Ўзбекистон айбини тан олди, деган гап тўғри эмас. Биз ўзбекистонлик ҳамкасбларимиз билан барча масалаларда ўзаро тушуниш асосида иш олиб боряпмиз, ихтилофлар йўқ. Шу боис, бундай кескин талқин қилинган ахборот тарқатишга чек қўйиш керак. Бу эса кимгадир керакдир, эринмасдан фисқу фасод қилиб ўтирибди”, - деди генерал.
Чегара олди ҳудудида яшовчи аҳоли вазиятини ўрганиш билан шуғулланувчи “АСТЕD” халқаро ташкилотининг Қирғизистон жанубидаги бўлими ходими Алмаз Жигелдиев аслида ўзбек-қирғиз чегарасидаги вазият кейинги вақтда сал таранглашиб қолганини айтади. Бу ташкилот сўнгги 3 йил давомида Ўзбекистон-Қирғизистон-Тожикистон чегарасида иш олиб бормоқда.
“Яқинда биз Қирғизистоннинг Жалолобод ва Ўзбекистоннинг Андижон вилоятлари оралиғидаги чегара постлари яқинида аҳоли вакиллари билан давра суҳбати ўтказдик. Ўшанда аҳоли кейинги вақтда Ўзбекистон томони назоратни яна кучайтиргани ва фуқароларни ноқонуний равишда ушлаш, сарсон қилиш ҳоллари кўпайганидан норозилик билдирди. Бироқ ўзбек чегарачилари буни пахта мавсуми бораётгани билан боғлаяпти. Чунки чегара орқали пахта контрабандаси ҳам кузатилади. Бироқ аксар ҳолларда фуқароларга ноқонуний муносабатда бўлинади”, - дейди А.Жигелдиев.
Ўзбекистон ва Қирғизистон аҳолиси икки давлат раҳбарларининг яқин орада бўлажак учрашувида виза тартиби юмшатиш ҳақида ҳужжат имзоланиши чегарадаги вазиятни юмшатишига умид қилмоқда.