Афғонистонда НАТО етакчилигидаги кучлар ва жанггарилар ўртасида сўнгги ойларда содир бўлган тўқнашувлар оқибатида 80 – 90 минг аҳоли ўз уйини ташлаб бошқа жойга кўчгани маълум қилинди.

Қочқинлар масалалари бўйича БМТ агентлиги вакили Нодир Фарходга кўра, асосан Қандаҳор, Хилманд ва Урузгон вилоятларидаги аҳолининг бир қисми уруш ҳаракатлари туфайли ўз уйларини тарк этган. Бир қанча муддат олдин Афғонистонда 116 минг одам уруш ва қурғоқчилик сабабли бошқа жойга кўчгани маълум қилинган эди.