“Газеталар дунё ассосиацияси” 2006 йилнинг тўққиз ойи давомида дунё бўйича рекорд даражада, яъни, 75 нафар журналист ўлдирилганини маълум қилди.

Улардан 26 нафари Ироқда, саккиз нафари Филиппинда ва олти журналист Жанубий Американинг Гаяна давлатида ўлдирилган. “Газеталар дунё ассосиацияси” раҳбари Тимоти Балдингга кўра, сўнгги 10 йил мобайнида дунё бўйича 500дан ортиқ журналист ўз касбий вазифасини бажараётган пайтда ўлдирилган. Айни пайтда, қотилларнинг жуда кам қисми жиноий жавобгарликка тортилган.