АҚШ, Британия, Германия, Россия, Франция ва Хитой дипломатларининг 6 октябр куни Лондондаги учрашувида шундай қарорга келинди. Британия Ташқи ишлар вазири Маргарет Беккет Эрон уранни бойитиш дастурини тўхтатмаганидан олти давлат афсусланганини билдирди: “Венада (июн ойида) биз икки йўл борлигини айтган эдик. Эрон ижобий йўлни танламаганидан афсусланамиз. Биз муаммо ечимини музокара орқали топиш йўлидаги ҳаракатимизни давом эттирамиз. 1 июн кунги таклифимиз ўз кучида қолади”, – деди Британия Ташқи ишлар вазири.
АҚШ давлат котиби ўринбосари Николас Бернс БМТ хартиясининг 41-моддасига мувофиқ Хавфсизлик Кенгашининг янги резолюцияси бўйича сўзлашувлар келаси ҳафта бошланишини маълум қилди. 41-модда БМТ Хавфсизлик кенгашига ўз қарорини амалга тадбиқ этиш учун иқтисодий ёки дипломатик санкция жорий қилишни кўзда тутади. Бу модда ҳарбий куч қўллашга рухсат бермайди. Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод ўз мамлакати музокараларни давом эттиришга тайёрлигини аммо босимларга ёнбосмаслигини айтди.