Албания полицияси шаҳар автобусини гаровга олиб, уни портлатиш билан пўпса қилган 25 яшар фуқарони қуролсизлантирди.

Полицияга кўра, бу шахс Тирана ғарбида ичида 35 йўловчи бўлган автобусни тўхтатган ва автобусга миниб олиб хайдовчидан Тирана халқаро аэропортига элтишни, акс холда қўлидаги гранатани портлатиб юборишини айтган. Сал ўтиб бу шахс полиция тарафидан қўлга олиниб, қуролсизлантирилди.