"Ҳозир мени иш столимда икки фотосурат турибди. Мен Қодиров қамоқхоналаридаги қийноқлар ҳақида журналистик суриштирув олиб боряпман", - деган эди Анна Политковская. "Новая газета"нинг сони Политковскаяга бағишлаб чиқарилади. Чеченистондаги уруш ҳақидаги танқидий мақолалари ва чиқишлари билан халқаро саҳнада яхши танилган Анна Политковская шанба куни ўзи истиқомат қилувчи уйнинг подъездида ўлдириб кетилган эди. Икки йил аввал у Бесландаги мактаб гарови чоғида ҳудудга йўл олганда учқичда шубҳали тарзда захарланганди. Политковская, шунингдек, Президент Владимир Путин сиёсати қаттиқ танқид қилинган "Путин Россияси" китобининг ҳам муаллифидир. Ҳозирда Политковская ўлими юзасидан Россия бош прокурори Юрий Чайка тергов олиб бормоқда. Политковскаянинг ўлимидан халқаро жамотчилик ларзага келган. Европа Кенгаши ва АҚШ Давлат Департаменти Россия ҳукуматини Политковская ўлими юзасидан холис ишонарли тергов олиб боришга чақирди. Ню Йоркдаги Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси политковская ўлимини Россияда мустақил журналистикага берилган зарба деб таърифлади. Ҳозирча Кремл тарафидан Анна Политковская ўлдирилгани юзасидан муносабат бўлгани йўқ. Айни пайтда бугун Москванинг Пушкин майдонида Анна Политковская хотирасига бағишланган митинг бўлиб ўтди. Унда икки мингга яқин одам, жумладан Россиядаги таниқли инсон ҳуқуқ ҳимоячилари, Россия демократик кучлари фаоллари, Москва Хелсинки гуруҳи вакиллари қатнашди. Улар орасида ўзбек мухолифати фаоли Баҳром Ҳамроев бор эди.
Таниқли россиялик журналист Анна Политковская ўлдириб кетилган пайт у Чеченистондаги қийноқлар ҳақида мақола тайёрлаш билан машғул бўлган.