“Фардо” радиосининг хабар қилишича, Эрон расмийлари мамлакат диний раҳнамоларига қарши чиққан дин уламосини ва унинг ўнлаб тарафдорини ҳисбга олган.

Оятуллоҳ Ҳусайн Козимий Боружердий унинг уйи олдида ҳуқуқ-тартибот идоралари билан бўлиб ўтган тўқнашувда кейин ҳибсга олинди. Боружердий ва тарафдорлари қаерда экани номаълум қолмоқда.
Шанба куни Боружердийнинг ҳибсга олинишига қарши чиққан юзлаб тарафдорлари ва полиция ўртасида тўқнашув бўлиб ўтганди.
К.Боружердий Эронда диннинг сиёсатдан ажратилиши тарафдори ҳисобланади.
Ўтган ҳафтада “Озодлик” радиосига берган интервьюсида у ўзига ва тарафдорларига нисбатан босим кучаяётганини айтган эди.