Қозоғистон ҳукумати мамлакат телекоммуникация тизимини монополиядан чиқариш режаларини муҳокама қилди.

Ҳукуматга қарашли Интернет сайтида эълон қилинган баёнотга кўра, Бош вазир Даниал Ахметов тегишли идораларга Қозоғистон телекоммуникация бозорини рақобат учун очишга қаратилган таклифларни бир ҳафта ичида ишлаб чиқиш тўғрисида кўрсатма берган.