Қирғизистондаги газ компанияси раҳбари шу ой охирига қадар Ўзбекистондан газ сотиб олиш ҳақида шартнома имзоланишига умид билдирди.

Игор Чудинов Ўзбекистон етказиб берадиган газ нархи Қирғизистоннинг Ўзбекистонга қандай нархда электр етказиб беришига боғлиқ эканини айтди. Яқинда Ўзбекистон четга экспорт қилинадиган газ нархини 1 январдан бошлаб қарийб икки баробарга оширишни режалаётганини маълум қилган эди.