Бирмалик Ю Тант 1961 – 71 йилларда БМТга раҳбар бўлган эди. Бош Ассамблеяда чиқиш қилган Бан ташкилотга осиёлик иккинчи вакил сифатида раҳбар бўлишидан ғурурланишини айтди.
“Бош котиб сифатида мен БМТ Хартияси ва сиз томондан зиммамга юклатилган барча вазифаларни сидқидилдан бажараман. Мен инсониятнинг кам таъминланган қатламини ҳимоя қилиш, шунингдек халқаро ҳавфсизлик ва минтақавий барқарорликка тахлика солувчи ҳар қандай таҳдидларни тинч йўллар орқали ҳал қилишга астойдил ҳаракат қиламан”, – дея баёнот берди БМТнинг бўлажак раҳбари.
Бан Ки Мун қашшоқликни камайтириш, ОИТВ/ОИТС ва атроф-муҳит деградациясига қарши курашни БМТ Бош котиби сифатида ўзининг устивор йўналиши қилиб белгилашини айтди. Шунингдек, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, оммавий қирғин қуроллари тарқалишининг олдини олиш ва терроризмга қарши кураш масалалари ҳам кун тартибидан юқори ўринни эгаллашини айтди.