Рим папаси Бенедикт 16нинг Туркияга ноябр оҳирида сафар қилиши бугун расман билдирди.

Рим папасининг Туркияга сафари бўлиш ë бўлмаслиги нотайин бўлиб турувди. Бунга папа томонидан 14 асрдаги византия қиролининг аксилислом фикрларининг иқтибос келтирилиши сабаб бўлган эди. Бу иқтибос мусулмон оламида катта эътирозларга сабаб бўлди. Рим папасининг Туркияга бориши рим католик черкови раҳбарининг исломий давлатга илк ташрифи бўлади.