Петербург шаҳар судининг ҳакамлар кенгаши 2004 йилда ўлдирилган вьетнамлик талаба иши устидан бугун ҳукм чиқаради.

Суднинг қора курсисида ўн тўрт нафар йигит ўтирибди. Улардан тўққиз нафарига миллий адоват қўзғаганлиги учун айблов қўйилган. Тажовузкорлар вьетнамлик талаба танасига 30 дан зиëд пичоқ жароҳати етказишган. Вьетнамлик талаба бу жароҳатлардан ўзига кела олмай касалхонада жон берган эди.