16 октябрь куни ўзбек-қирғиз чегарасидаги “Водил” постида қирғизистонлик уч фуқаро ўзбекистонлик аскарлар томонидан калтакланди. Воқеа Қадамжой туманининг Пулгон қишлоғи яқинида содир бўлди.
Маълум бўлишича, Ўзбекистоннинг Риштон тумани орқали шахсий автомобилида ўтиб бораётган қирғизистонлик фуқаролар йўлда улов пойлаб турган кекса юртдош аёлни машинага олган. Чегарага келган вақтда эса аёлнинг паспортида Ўзбекистон ҳудудига кирганини тасдиқловчи муҳр йўқлиги маълум бўлган ва шунинг устида ўзбекистонлик чегарачилар низо қўзғаган.
Боткен вилояти маъмурияти расмийсининг таъкидича, паспортида Ўзбекистон ҳудудига киргани тўғрисида муҳр йўқлиги боис, ўзбек чегарачилари кекса қирғиз аёлидан 2000 сўм пора талаб қилган. Аёлда эса пул бўлмаган ва оқибатда жанжал кўтарилган. Ўзбек чегарачилари фуқароларга куч ишлатиб, жумладан, ҳайдовчининг ёнида келаётган ёш аёлни ҳам автомат билан урган. Кейинроқ жабрланувчилар Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот идораларига шикоят билан мурожаат қилган.
“Водил” чегара масканида 15 октябрь куни ҳам низо юз берган эди. Унда ҳам ўзбек чегарачилари Қирғизистон фуқаросининг салкам 7 минг АҚШ доллари миқдоридаги тамаки маҳсулотини ноқонуний равишда, дўқ-пўписа билан тортиб олгани хабар қилинди. Боткен вилояти маъмурияти мудофаа ва хавфсизлик бўлими раҳбари Тоштемир Эшалиев “Озодлик” радиосига бу иш юзасидан ҳам ҳозир текширув бошланганини билдирди.
Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасидаги вазиятни кузатиб бораётган аксар таҳлилчилар кейинги вақтда чегара муносабатлари таранглашаётгани ва бу, асосан, Ўзбекистон чегарачилари айби билан содир бўлаётганини айтмоқда.
Қирғизистоннинг Жалолобод ва Ўзбекистоннинг Андижон вилояти туташган Соқолди чегара олди ҳудудида иш олиб борувчи “Дунё яхшиликлари” ноҳукумат ташкилоти раҳбари Солижон Аҳмедов “Озодлик” радиосига мана буларни айтди:
“Чегарада ҳеч нарса ўзгаргани йўқ. Аскарлар ҳали ҳам одамларни сабаб-бесабаб тўхтатиб, безор қиляпти. Паспортни муаммо қилишади. Шунинг учун одамлар чегаранинг очилишига ҳам жуда ишонаётгани йўқ. Айниқса, Ўзбекистон томонига ишонмайди. Аввал ҳам чегарани яхшилаймиз, деб кўп айтган, аммо бажармаган, дея қўл силташяпти. Бунинг устига, Ўзбекистон чегара назоратини тобора кучайтиряпти. Ҳатто Қорасув шаҳридаги одам кўп қатнайдиган чегара-кўприкни ҳам баъзида ёпиб қўймоқда. Товарларни-ку, умуман ўтказаётгани йўқ. Яъни икки президент учрашгандан бери вазият яна ҳам таранглашди”.
Эслатиб ўтамиз, икки давлат президентларининг шу йил 3-4 октябрда Тошкентдаги учрашувида бир неча муҳим ҳужжатлар қаторида фуқароларнинг ўзаро қатнови тўғрисидаги келишув ҳам имзоланган эди. Куни-кеча Қирғизистон парламенти бу келишувни ратификация қилиш масаласини икки ҳафта ичида кўриб чиқиши ва ўзбекистонлик ҳамкасбларига ҳам шуни тавсия қилгани маълум бўлди. Бироқ Ўзбекистон томонидан ҳозирча бу борада бирор расмий маълумот йўқ.
Айни вақтда Қирғизистон ташқи ишлар вазири Аликбек Жекшенқулов Бишкекдаги чиқишида мамлакатнинг Ўзбекистон ва Тожикистон билан давлат чегараси собиқ иттифоқ давридаги каби қолиши керак, деб баёнот берди. Вазирлик матбуот хизматидан маълум қилинишича, вазир, шунингдек, қирғиз-ўзбек чегарасида визасиз режим ҳам сақланиши лозим, деб яна бир бор таъкидлаган.