Судан ҳукумат БМТнинг вакили Ян Пронкдан уч кун мухлат ичида мамлакатни тарк этишни талаб қилди.
БМТнинг Судандаги элчиси Пронк ўтган пайшанба куни “исталмаган шахс”, деб эълон қилинди. Шу ойнинг бошида БМТ вакили ўзининг интернет саҳифасида Судан қўшинлари Дарфурдаги жанггарилар қўлидан жиддий талафотларга учраётганини ёзган эди.