Чехия Бош вазири Мирек Тополанек ЕИ”ни Россияга энергетик қарамлик ҳолатидан чиқишга чақирди.

"Россиянинг бу сохадаги босимлари жиддий ҳавотир уйғотмоқда. ЕИ муқобил энергия манбалари топишга ва нефт ҳамда газ қувурларини айланма йўллар билан ўрнатишга уринмоқда. Менимча бу жуда тўғридир. Агар бундай қилинмаса асорати юз йилларга кетадиган катта ҳато бўлур эди. Бундай ҳатога йўл қўйиб бўлмайди".
Чехия Бош вазирига кўра Россия ўз энергия тизимларини геополитик ўйинларда тазйиқ воситаси сифатида қўлламоқда. Бу баëнот Озодлик–Озод Европа радиосининг Прагадаги қароргоҳида ўтказилган анжуманда айтилди.