Ироқ бош вазири Нурий ал-Маликий АҚШ қўшинларининг Бағдод шаҳридаги Садр мавзеида тунда ўтказган ҳарбий амалиётини танқид қилди.

У АҚШ ҳарбийлари бу ҳақда у билан маслаҳатлашмаганини билдирди. Бош вазир Америка ҳарбийларидан бундай ҳолатлар қайтарилмаслигини талаб қилди. Маълумотларга кўра, тунги амалиёт натижасида тинч аҳолидан камида тўрт киши ҳалок бўлган.