Андижонлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Гулбаҳор Тўраева ўзи истиқомат қилаётган вилоят ҳуқуқ-тартибот ва миллий хавфсизлик идоралари томонидан тазйиққа учраётганини айтмоқда.
У бу ҳақда Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳига маълум қилган.
Г.Тўраеванинг мазкур ташкилот раҳбари Суръат Икромовга билдиришича, у 2006 йилнинг 15 сентябрида у Германиянинг Тошкентдаги элчихонасига таклиф қилинган. Бироқ йўлга чиқишидан бир кун аввал унинг уйига Андижон вилояти миллий хавфсизлик бошқармасининг юқори лавозимдаги ходими телефон қилган ва учрашувга бормаслигини айтиб, огоҳлантирган.
Бироқ Г.Тўраева тақиқ ва огоҳлантиришларга қарамай, Германия парламентининг инсон ҳуқуқлари қўмитаси расмийлари билан учрашиш учун элчихонага борган. Учрашувдан қайтганидан сўнг эса унга тазйиқлар бошланган.
Андижон воқеаларидан бери бир йил ўтди. Шу вақт давомида Андижонда ҳуқуқ ҳимоячилари деярли қолмади. Андижон фожеаларида қатнашган, гувоҳ бўлган, уч-тўрт оғиз сўзларганларнинг ҳам аксарияти юртдан чиқиб кетди, кетишга улгурмаганлар эса панжара ортига ташланди. Ана шундай аёвсиз қатағонлар домига тушмаган Г.Тўраева бугун махсус хизматлар назарига тушган кўринади. Хўш, шу вақтгача у қаерда эди?
“У Андижон фожеаларидан сўнг ишидан (Г.Тўраеванинг касби шифокор) четлатилган. Шифохоналарга ишга олинмаган. Шундан сўнг коммунал хизмат кўрсатиш идораларидан бирига ишга жойлашган, аммо бироз ўтиб у ердан ҳам кетказилган. Германия элчихонасида инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича ўтган учрашувдан сўнг эса уни тазйиққа олишди”, - дейди С.Икромов.
“Озодлик” мухбири Г.Тўраеванинг ўзи билан боғлана олмади. Унинг Андижондаги уйи телефони узилган. Ўзи эса эҳтимол вилоятдан чиқарилмаётган бўлиши мумкин.
Шу ўринда эслатиб ўтиш жоиз, Г.Тўраева Андижон воқеалари вақтида қанча одам қанчаси жароҳатлангани, отилгани, жасадлар қаерда сақланаётгани ҳақида ўша кунларнинг ўзида маълумот тўплашга ҳаракат қилганди.
“Андижон шаҳридаги 15-мактабда ўликлар тўпланяпти, деб эшитган эдим. Ўша ерга бордим ва ўз кўзим билан кўрдим: 500 дан ортиқ ўлик йиғилган. 500 тадан ҳам кўп”, - деган эди ўша вақтда Г.Тўраева “Озодлик”ка берган интервьюсида.