Халқаро меҳнат ташкилоти дунёда ишсиз ёшлар сони ортиб бораётганини маълум қилди.

Ташкилот эълон қилган маълумотларга кўра, дунёда жами 1 миллиард 100 миллионни ташкил этувчи 15 ёшдан 24 ёшгача бўлган аҳолининг ҳар учинчиси ишсиз ёки кунига 2 доллардан ошмаган номунтазам даромадга кун кўради. Осиё, Африка ва Яқин Шарқ ҳудудида яшаётган ёшларга эса умуман иш ўринлари етишмайди.