Халқаро ҳамжамиятнинг мунтазам саъй-ҳаракатларига қарамай, дунёда юз миллионлаб аҳоли ҳануз очликда ҳаёт кечирмоқда.

БМТнинг Озиқ-овқат ҳамда қишлоқ хўжалиги ташкилоти эълон қилган навбатдаги ҳисоботда шу рақамлар келтирилган. Ҳисоботда таъкидланишича, бу борада энг оғир вазиятни собиқ иттифоқ ўлкалари, хусусан, Тожикистон ва Ўзбекистонда кузатиш мумкин. Тожикистонда аҳолининг 61 фоизи, Ўзбекистонда эса 26 фоизи ярим очликда, яъни тўйиб овқатланмай яшашга маҳкум бўлмоқда.