Исроил ҳукумати ва парламенти бош вазир Эҳуд Олмертнинг ўнг қанотдаги Йизраел Бейтену партиясини ҳукуматга қўшиш таклифини маъқуллади.

Мазкур партия етакчиси Авигдор Либерман бош вазир ўринбосари лавозимини эгаллайдиган бўлди. У Исроилга нисбатан мавжуд таҳдидлар билан шуғулланади. Исроил ҳукуматидаги мазкур ўзгариш Исроил билан Фаластин ўртасидаги тинчлик ўрнатиш музокараларини қайтадан бошлаш уринишларига путур етказиши мумкинлиги айтиляпти. Бу қарорга норозилик ўлароқ, Исроил маданият вазири истеъфога кетди.